کد خبر: 1297751
تاریخ انتشار : ۱۱ مهر ۱۳۹۲ - ۰۷:۲۰

Туркманистондан 188 киши ҳажга боради

Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг фармонига мувофиқ бу йил мамлакатнинг 188 нафар фуқароси ҳажга боради.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Туркманистон давлат телевиденияси душанба 30-сентябр куни бу ҳақда хабар берар экан илова этдики, яқинда Туркманбоши шаҳар халқаро аэропортида бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари Сапардурду Тойлу таъкидладики, республика президентининг фармонига мувофиқ жорий 2013 –йилда мамлакатнинг 188 нафар фуқароси ҳаж зиёратига боришга мушарраф бўлади.


Унинг айтишича, туркманистонлик зиёратчилар 8 –ноябр куни “Туркманистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг парвози орқали Саудия Арабистонига жўнаб кетишади ва ҳаж амалларини бажариб, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварадаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилгач 29 –ноябр куни ўз юртларига қайтишади.


1297370


captcha