Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Элмира Муродова, Нурия Муфтиева, Наримон Абдулваҳҳобов ва Заримоҳ Хайруддиновалар муаллифлигида ёзилган ушбу китоб жумъа 20-сентябр куни Украина Мусулмонлари Диний идораси ва Қрим республикасининг иккита машҳур олийгоҳи ҳамкорлигида чоп этилган.
Мазкур дарсликнинг бош мавзуси Ислом мубин дини Қримга кириб боришининг тарихи ва унинг ўлкада яшовчи турли халқлар ва миллатлар ривожланиши ва тараққиётидаги ўрнини баён этишдан иборатдир.
Қайд этиш ўринлиги “Исломнинг Қрим тарихи ва маданиятидаги ўрни” китобининг муқаддимаси Қрим республикаси Мусулмонлари Диний идорасининг раиси, муфтий Амирали Аблаев томонидан ёзилган.
1290872