Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Тотористон Мусулмонлари Диний идорасининг маълумотига кўра, ушбу лойиҳанинг асосий ташкилотчиси ўлароқ тарқатган маълумотга кўра, мазкур йиллик анжуманда республикадаги мавжуд ислмоий ўқув муассасаларидан 500 дан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар қатнашди.
Икки кунлик ушбу анжуманда Тотористонда исломий таълим ва тарбия ривожланишининг ҳозирги аҳволи ва келажакдаги истиқболлари, исломий касб –ҳунар таълимининг стандартлари, диний мавзуларни ўқитиш методикалари, жаҳонда исломофобия бўҳрони, диний экстремистик гуруҳлар ва уларнинг режа ҳамда дастурлари каби мавзулар муҳокама этилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур анжуман 25-26 –сентябр кунлари бўлиб ўтди.
1294230