صفحه نخست

فعالیت قرآنی

سیاست و اقتصاد

بین الملل

معارف

اجتماعی

فرهنگی

شعب استانی

چندرسانه ای

عکس

آذربایجان شرقی

آذربایجان غربی

اردبیل

اصفهان

البرز

ایلام

خراسان جنوبی

بوشهر

چهارمحال و بختیاری

خراسان رضوی

خراسان شمالی

سمنان

خوزستان

زنجان

سیستان و بلوچستان

فارس

قزوین

قم

کردستان

کرمان

کرمانشاه

کهگیلویه و بویر احمد

گلستان

گیلان

لرستان

مازندران

مرکزی

هرمزگان

همدان

یزد

بازار

صفحات داخلی

کد خبر: ۱۲۹۷۱۶۴
تاریخ انتشار : ۱۰ مهر ۱۳۹۲ - ۰۸:۱۴

2013 –йилги ҳаж мавсумини намунали ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси президентининг 2006 –йил 26 августдаги PF-3793 сон Фармони асосида тузилган “Ҳаж ва умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилмоқда.



Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Марказий Осиё минтақасидаги бўлими хабар беришича, Жорий йилнинг 27 –сентябр- 8 –октябр кунлари ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчини “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент –Мадина, Бухоро –Мадина, Наманган-Мадина, Самарқанд –Мадина, Термиз –Мадина, Урганч-Мадина ҳамда Қарши –Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатиш режалаштирилган. Кузатиш ва кутиб олиш тадбирлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.


Ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадина шаҳрида “Масжид ун набавий”дан 15 метр масофада жойлашган “Аброж ут Тоййиба” меҳмонхонаси, Макка шаҳрида эса ҳарамдан 4500 -5000 метр узоқликдаги тўрт буржли 5200 сиғимга эга “Солиҳия” меҳмонхонаси тайёрланган. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кечаю 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилгандан сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 30 нафардан иборат ишчи гуруҳи, 30 нафар шифокор ва 10 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.


Жорий йилнинг ноябр ойи давомида ўзбекистонлик ҳожиларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси учоқларида Жидда –Тошкент, Жидда –Бухоро, Жидда –Самарқанд, Жидда –Термиз, Жидда –Урганч ҳамда Жидда –Қарши йўналишлари бўйича ўз юртларига олиб келиш режалаштирилган.


1296415