Қуръон Халқаро ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, Имом Али (а) Ислом Маркази ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад оммани китобхонликка қизиқтириш ва исломий ирфон билан янада кўпроқ таништириш эканлигини маълум қилган.
Мазкур мусобақа Муҳаммад Шимолийга мансуб “Худошунослик” китоби асосида исломий ирфон мавзусида швед тилида ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади. Асосий ғолибларга ҳаж сафарига бепул бориш мукофоти тақдим этилади.
Қайд этиш ўринлики бу китобда Қуръони карим оятлари ва расулуллоҳ (сав) ҳадисларига таянган ҳолда Аллоҳ таолонинг ердаги халифаси инсон таништирилган.
1299673